Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

«Меҳр-5» операцияси доирасида олиб келинган самарқандликларни кутуб олинди

 
 

Муқаддас ислом динимиз инсонларни кечиримли бўлишга тарғиб қилади. Чунки кечиримли бўлишда инсонлар учун кўп манфаатлар бор. Аввало, Кечирган инсон ўзини енгил тортиб, Аллоҳдан бўладиган ажрга лойиқ бўлса, кечирилган инсон эса кечиргучига нисбатан бўлган адовати кетиб, қалбида унга нисбатан илиқлик ва меҳр пайдо бўлади.
Шу ўринда айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан «Меҳр-5» операцияси доирасида 93 нафар Ўзбекистонлик — 24 нафар аёл ва 69 нафар болалар Суриядан Тошкентга олиб келинган эди.
Куни кеча, 4 июн куни мазкур фуқароларнинг орасида Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаролар вилоятимизга олиб келинди. Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ушбу фуқароларни кутиб олиш жараёнида иштирок этди ва уларни тинч, осмони мусаффо юртимизга омонликда етиб келгани муносабати билан муборакбод этди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 05/06/2021 08:44;   Кўрилганлиги: 33
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/mehr-5-operatsiyasi-doirasida-olib-kelingan-samarqandliklarni-kutub-olindi
Чоп этилган вақт: 16/06/2021 20:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг