Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Масжидлар яна ҳам обод бўлмоқда

 
 

Сўнги вақтларда намозхонлар, маҳаллий ва хорижий меҳмонларга янада қулай шароитлар яратиш мақсадида масжидларни кенгайтириш учун янги бинолар, замонавий таҳоратхоналар қурилиб, эскилари таъмирланмоқда. Самарқанд вилояти масжидларида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида ЎМИ Самарқанд вилоят вакили З.Эшонқулов Самарқанд шаҳридаги “Мурод Авлиё” масжидида янгидан барпо этилаётган таҳоратхонанинг қурилиш ишлари билан танишди.

Шундан сўнг Иштихон тумани “Муҳожирлар” жоме масжиди учун қуриладиган янги таҳоратхоанинг илк ғиштларини қўйиш тадбирида иштирок этди.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Қўшработ туманидаги “Жўш ота” жоме масжидида ҳам ишлар авжида. Ишларнинг бориши билан вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов хабардор бўлиб турибди.

         Албатта, масжидларнинг обод бўлиши, қурилишига ҳисса қўшган ҳар бир кишига жаннатда қаср барпо қилинишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 17/10/2019 15:54;   Кўрилганлиги: 1106
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/masjidlar-yana-ham-obod-bolmoqda
Чоп этилган вақт: 01/03/2024 19:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг