Масжидлар фаолиятини такомиллаштириш йўлида
13 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги биносида шаҳар ва туман бош мутаваллилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов, вакиллик бош ҳисобчиси М.Музрапов томонидан масжидлар молиявий фаолиятини тартибга солиш, “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳисобига ўтказилаётган пул маблағлари ҳисобини ўз вақтида юритиш, бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга доир муҳокамалар олиб борилди. Фаолияти нисбатан суст туманларга керакли кўрсатмалар берилди.
Йил молиявий сарҳисобини қилиш, масжид ҳужжатларини талаб даражасида юртиш бўйича топшириқлар берилди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 13/11/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1612
Чоп этилган вақт: 08/10/2024 18:11