Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Марказий осиё умумий уйимиз!” мавзусида халқаро конференция иштирокчилари Самарқандда

 
 

Тошкент шаҳрида Бағрикенглик ҳафталиги доирасида "Марказий Осиё - бизнинг умумий уйимиз!" халқаро анжумани бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Тадбир давомида Марказий Осиё давлатлари экспертлари Тошкентда миллатлараро алоқалар ҳамда маданий-гуманитар лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Форумда чет эл дипломатлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, миллатлараро муносабатлар соҳасидаги экспертлар ва чет элдаги ўзбек миллий маданий марказлари раҳбарлари иштирок этди.

         Бугун, 16 ноябрь куни анжуман қатнашчилари Самарқандга ташриф буюрдилар. Меҳмонлар Самарқанднинг тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилмоқдалар. Делегация аъзолари ўз зиёратларини Имом Бухорий мажмуасидан бошладилар. Улар дастлаб, Имом Бухорий ҳазратларининг равзаларини зиёрат қилдилар. Шундан сўнг Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва ҳадис мактаби фаолияти билан ҳам танишув бўлиб ўтди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 16/11/2019 16:32;   Кўрилганлиги: 1046
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/markaziy-osiyo-umumiy-uyimiz-mavzusida-xalqaro-konferentsiya-ishtirokchilari-samarqandda
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 19:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг