Маҳаллаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний маърифат, ахлоқ-одоб, ўзбекона анъаналарни аҳоли орасида тарғиб қилиш мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Маҳаллаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний маърифат, ахлоқ-одоб, ўзбекона анъаналарни аҳоли орасида тарғиб қилиш мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Туман ҳокимлигида ўтган тадбирда маҳалла маслаҳатчилари, имом хатиблар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Дилшод Маматқулов, Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги мутасаддиси Хайруллохон Сатторов ҳамда туман ҳокими Қаюм Собиров сўзга чиқди.
Тадбир давомида оилаларда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш каби масалалар юзасидан тавсиялар берилди.
ЎМИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ВАКИЛЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Киритилган вақти: 21/08/2020 15:42; Кўрилганлиги: 1084
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:21