Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Маҳалла муллалари масжид билан ҳамкорликда иш олиб боради

 
 

Маҳалла ва гузарларда аҳолининг диний эҳтиёжларини қондириш, маросим ва диний расм-русмларни белгиланган мезон асосида ўтказишда масжид имомларига маҳалла муллалари яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ташаббуси билан маҳалла ва масжид ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам йўлга қўйилмоқда.

Маҳалла муллаларининг ҳуқуқий мақомларини белгилаш, уларнинг фаолиятини сертификат орқали йўлга қўйиш шулар жумласидандир.

6 май куни Самарқанд шаҳридаги маҳалла ва гузарларда муллаллик қилиб келаётган домлалалр билан “Хўжа абду Дарун” жоме масжидида яна бир бор кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон Мансуров, Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар Маҳмудовлар олиб борди. Кун тартибида ҳар бир  маҳалла мулласи жойлардаги масжид имомига бириктирилиши, ҳар икки йилда бир марта ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан тайинланган махсус имтиҳон ҳайъатининг аттестациясидан ўтиши, белгиланган диний маросимларни исрофгарчиликсиз,бидъат ва хурофотларга йўл қўймаган ҳолда амалга оширишни таъминлаши, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида маҳалла оқсоқоллари билан ҳамкорлик қилиши каби вазифалари шунингдек, вакиллик томонидан уларнинг меҳнатини ҳимоя қилиш, диний ва дунёвий билимларини ошириб бориш, фаолиятини Ҳанафийлик мазҳаби бўйича амалга оширишида кўмаклашиш масалалалри муҳокама қилинди.
  

  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 06/05/2021 12:52;   Кўрилганлиги: 595
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/mahalla-mullalari-masjid-bilan-hamkorlikda-ish-olib-boradi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 13:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг