Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Кўнгиллар шод этилди

 
 

Юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, жорий йилнинг мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили деб номланиши ва шу асосда ишлаб чиқилган Давлат дастурининг ҳаётга изчил татбиқ этилгани бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди. Хусусан, Янги йил байрами арафасида кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга байрам совғалари тарқатилмоқда.

25 декабр куни Самарқанд шаҳар Панжоб жоме масжиди имом хатиби Ботирали Ризаев ҳомийлар кўмагида ана шундай хайрли ишларни амалга оширди. Масжид атрофидаги 12та маҳаллада истиқомат қилаётган 50 та кам таъминланган хонадонга кириб озиқ-овқатдан иборат байрам совғаларини улашди.

Аслида инсонга хурсандчилик улашиш — савоб юмуш. Бунинг учун катта куч, кўп меҳнат талаб қилинмайди. Биргина эътибор, ширин сўз, меҳр-мурувват дилни обод этади. Бундан баҳраманд бўлган кишининг кайфияти кўтарилиб, эртанги кунга ишончи янада ортади. Кам таъминланган оилалар ҳамда беморлар, ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари тарқатилиши жараёнида бу фикрнинг қанчалик асосли эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.

Абдуғани Ҳасанов


Киритилган вақти: 25/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2157
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/kongillar-shod-etildi
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 16:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг