Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДА САЙЁР ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

 
 

Бугун, эрталабдан Каттақўрғон туманида сайёр йиғилиш бошлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида вилоятнинг шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, иқтидорли имом-хатиблар ва Каттақўрғон туманидаги 31 та масжид имом-хатиблари ҳамда 31 нафар хожи оталар тумандаги “Қаландархона” жоме масжидида йиғилдилар. Бундан кўзланган асосий мақсад инсонга эътиборни янада кучайтириш, уларга янада яқин бўлиш, муаммо ва камчиликларини бартараф этишда кўмакдош бўлиш эди.

Шундан сўнг, имом-хатиблар тақсимот асосида жойларга тарқалиб, 39 та маҳаллаларда истиқомат қилаётган 155 дан зиёд хонадонларга ташриф буюдилар. Ташриф чоғида кам таъминланган фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди, низоли ва муаммоли оилаларга ҳолатлари маҳалла иштирокида бартараф этилди ҳамда улар билан маърифий суҳбатлар ўтказилди.

Қолаверса, ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган маҳалла муллалари ва отинойилар билан ҳам учрашувлар ташкил қилиниб, уларнинг вазифалари нималардан иборат эканлиги ҳамда бир қанча кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, туманга ташриф буюрган имом-хатиблар жойлардаги 31 та масжидларда пешин намозини жамоат билан адо этгач, намоз сўнгида диний маърифий суҳбатлар қилиб бердилар.

Аллоҳ таоло бу хайрли ишларни бардавом ва манфаатли қилсин.



 

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 13/02/2024 20:35;   Кўрилганлиги: 536
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/kattaqorgon-tumanida-sayyor-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 29/04/2024 04:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг