Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш давом этмоқда

 
 

Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш орқали кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида  амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бериб, халқимиз турмуш даражасидаги ижобий ўзгаришларда акс этмоқда.

Ижтимоий ҳимояталаб оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги хайрли ишларда доимо пешқадамлардан бўлган “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали ҳамда филиалга қарашли Самарқанд туманидаги “Хўжа Аҳрор Валий”, “Ҳазрати Довуд” ҳамда Самарқанд шаҳар “Мурод Авлиё” зиёратгоҳларининг ходимлари ҳомийларни жалб қилган ҳолда 30 дан зиёд кам таъминланган муҳтож оилаларга 4 миллион сўм миқдорга тенг озиқ овқат маҳсулотларини улашдилар. 

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишга ҳиссасини қўшган ҳомийлар ва ташкилот ходимларига Ўзи ажру ҳасанотлар ато қилсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вкиллиги


Киритилган вақти: 22/10/2019 17:42;   Кўрилганлиги: 1099
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/kam-taminlangan-oilalarni-qollab-quvvatlash-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 22:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг