Жойлардаги қурилиш ишлари кўздан кечирилди
Бугун, 25 август куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров билан биргаликда Нуробод тумани “Жом ота” жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар. Ҳозирда мазкур масжиднинг ташқи томонларида пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Зайниддин домла Эшонқулов масжиднинг янги қад кўтараётган биносини кўздан кечириш жараёнида масжид жамоаси ҳамда имом-хатибига янги қурилиш ишларини миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига тўла мос ҳолда амалга ошириш юзасидан ўзининг керакли ва зарур тавсияларини бердилар.
Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов қурилиш ишларида фаоллик кўрсатаётган барча ходимлар ҳамда қурувчилар ҳаққига дуои-хайрлар қилди.
Ташриф давомида вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ушбу туманда жойлашган “Сарикўл” жоме масжидида ҳам бўлди. Айтиб ўтиш жоизки, яқинда ушбу масжиднинг хонақо қисми янги таъмирдан чиқарилган эди. Қуриб битказилган ҳамда намозхонлар дилига хушнудлик олиб келадиган даражада таъмирдан чиқарилган масжид билан яқиндан танишди ҳамда намозхонлар учун янада қулайликлар яратиш борасида ўзининг керакли тавсияларин берди. Шунинг билан вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловнинг Нуробод туманига ташрифи ўз ниҳоясига етди.
Сафар давомида Зайниддин домла Эшонқулов ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров билан биргаликда Самарқанд туманида жойлашган “Янги масжид” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Ушбу масжид ҳозирги кунда қайта қурилиш жараёнида бўлиб, қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Зайниддин домла Эшонқулов ушбу қурилиш жараёнларини кўздан кечирдилар ҳамда намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан ўзининг керакли тавсияларини берди. Ташриф сўнгида масжид жамоаси ҳамда қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатаётган фуқаролар ҳаққига дуои фотиҳалар қилинди...
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 25/08/2020 17:26; Кўрилганлиги: 1222
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:25