Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жомбой туман ишчи гуруҳи ахоли билан учрашди

 
 

 Жомбой тумани бош имом хатиби Нурбек Хидиров Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш  ишчи гуруҳи билан Аҳмаджон Қурбонов маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Тадбир "Ҳудудларда Ижтимоий- маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, кийиниш маданияти, диний марака ва маросимларни ўтказишда диний соҳа вакиллари ва маҳалла ходимларининг ҳамкорлиги" тўғрисида ўтказилди.

Йиғилишни Жомбой туман бош имом хатиби Н.Хидиров олиб борди. Унда ўтган давр мобайнида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, кун тартибидаги масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Мазкур йиғилиш жонли мулоқот тарзида ўтиб, йиғилиш қатнашчилари ўзларининг саволларига батафсил жавоб олдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 26/11/2019 15:14;   Кўрилганлиги: 1095
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/jomboy-tuman-ishchi-guruhi-axoli-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 23:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг