Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жаннатга ҳисоб-китобсиз кирувчилар

 
 

Рамазон ойи бошланибдики вилоятимизда фаолият олиб бораётган барча имом хатибларнинг хайр-эҳсон, саховат ишларида яна ҳам ғайрати ошган. Зеро Аллоҳ таоло муборак каломида “Яхшилик билан мусобақа қилиб ўтиб кетувчилар, бас, ана ўшалар жаннатга ҳисобсиз кирурлар”(“Фотир” сураси, 32-оят), дея марҳамат қилган. Демак ҳар бир мўмин киши бу муборак ойни шарофатидан умид қилиб, кўпроқ яхши солиҳ амалларни қилишга ошиқмоқлиги зарур бўлади. Яхши ният ва мукаммал ижроси ила қандай амални бажарса, уни савобига эга бўлаверади.

Хабарингиз бор, сайтмиз орқали Рамазон – хайр-саховат ойи муносабати билан шаҳар ва туманларда фаолият олиб бораётган имом хатиблар томонидан амалга оширилаётган эҳсон тадбирларини ёритиб бормоқдамиз.

Пайариқ тумани имом хатиблари ҳам туман бош имом хатиби Мансур Абдухолиқов бошчилигида саховатли ҳомийларни жалб этган ҳолда “Вақф” хайрия жамоат фондининг вилоят филиали билан ҳамкорликда бир қанча хайрия тадбирларини амалга оширди. Кўмакка муҳтож оилалар, кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган 138 нафар оилаларга жами 21 350 000 сўм миқдорда турли кундалик эҳтиёж ва пул маблағлари эҳсон қилинди. Пайариқ туманидаги тўрт нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳам 1 150 000 сўм миқдорда совғалар улашилди.

“Бу каби хайрли ишлар давомли бўлади. Кўрсатилган меҳр-мурувватлардан мамнун бўлган кишилар, Рамазон айёмларини қутлуғ бўлишини сўраб, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлигини, қолаверса, бу каби хайрли амалларга ҳиссалари қўшилган барча кишилар ҳаққига дуолар қилишмоқда”, - деди туман бош имом хатиби А.Мансуров.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 29/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1242
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/jannatga-hisob-kitobsiz-kiruvchilar
Чоп этилган вақт: 10/12/2024 10:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг