Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“...Жаннатда ўзинга бир манзил тайёрладинг”

 
 

Аллоҳ таоло инсониятни беҳисоб неъматлар билан силаган. Улар орасида инсон учун энг бебоҳоларидан иккитаси сиҳат саломатлик ва ҳотиржамликдир. Аллоҳ таоло баъзи бандасига беморлик дардини беради. Мана шундай ҳолларда мўмин мусулмонлар ўрталарида меҳр-мурувват, ўзаро ҳамжиҳатлик зиёда бўлиши учун бир-биридан хабар олиб турмоғи лозим. Барча эзгу амаллар каби беморни зиёрат қилишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай марҳамат қилганлар: “Бир одам бемор кишини нафақат Аллоҳ таоло розилиги учун кўришга борса, Аллоҳ таоло у ҳақда шундай дейди: “Жуда яхши қилдинг. Боришинг ҳам чиройли бўлди. Жаннатда ўзинга бир манзил тайёрладинг”.

Вақф хайрия жамғармаси Самарқанд  вилоят филиали тасаруфидаги Самарқанд шаҳар “Мурод Авлиё” масжид-зиёратгоҳ раҳбари томонидан Самарқанд шаҳар Гулзор, Дамариқ кўчаларида  яшовчи беморларнинг ҳолидан хабар олиниши ҳам мўминнинг ўз биродари зиммасидаги ҳақларидан бирини адо этилиши бўлса, яна бир жиҳати улкан ажру савобга дохил бўлишдир. Беморларни зиёрат қилиш асносида уларнинг  даволаниши, дори-дармонлар олиши учун 1 500 000 сўм ҳомийларни жалб қилган ҳолда моддий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, фонд тасарруфидаги “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳи раҳбарияти ҳам ҳомийларни жалб қилган ҳолда “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Нуробод туман Меҳнаткаш ҳамда Қизилкарвон маҳаллаларида яшовчи ногиронлиги бўлган шахслардан беш нафарига жами 275 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилдилар.

Филиал тасуруфидаги зиёратгоҳлар томонидан Самарқанд шаҳридаги “Ҳамид Олимжон” номли Самарқанд вилоят мусиқали драма театри биносида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан бўлиб ўтган хайрия тадбирига 2 000 000 сўм пул маблағлари ва озиқ-овқатлар берилди.

Ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ибодатдан кейинги энг афзал амаллардан бири мўминлар қалбига хурсандчилик бағишлаш”, деб марҳамат қилганлар. Ҳақиқатан ҳам, бир инсонга яхшилик қилиб, унинг кўнглини кўтариш, руҳий тасалли бериш – динимизда ажри улуғ амал ҳисобланади.

Халқимизга хос саховат, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликнинг кўриниши бўлган бу каби хайрли ишлар юртимизда барча инсонларга бўлган эътиборнинг далолатдир, десак муболаға бўлмайди. Аллоҳ таоло барчамизни бундай хайрли ишларни қилишда бардавом айласин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 04/12/2019 12:19;   Кўрилганлиги: 1314
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/jannatda-ozinga-bir-manzil-tayyorlading
Чоп этилган вақт: 14/12/2024 11:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг