Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Иштихон туманида сайёр учрашув бўлиб ўтди

 
 

Жорий йилнинг 29 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Иштихоон туманидаги мавжуд 11 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Иштихон туман “Полвон ота” жоме масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Иштихон туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов, ДИҚнинг вилоят вакили С.Боймуродов, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров ва тегишли мутасаддилар иштирк этишди.

Дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва ўринбосари Ё.Мансуров томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

Навбатдаги сайёр учрашув Қўшробод туманида бўлиб ўтишлиги белгиланди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 29/06/2021 21:16;   Кўрилганлиги: 958
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ishtixon-tumanida-sayyor-uchrashuv-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг