Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Индонезия ва Малайзия сайёҳлик вакиллари Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди

 
 

2017 йил 31 июль куни Индонезия ва Малайзия сайёҳлик компания раҳбарлари ва вакилларидан иборат 120 кишилик сайёҳлар гуруҳи Самарқандга ташриф буюрди. Ушбу ташриф меҳмонларнинг бир кун олдин Бухоро вилоятига қилган сафарларининг узвий давоми бўлди.

“Uzbekturizm” компанияси томонидан ташкил этилган ушбу тадбир Президентимизнинг юртимизда туризмни ривожлантириш борасида берган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар сирасига кирувчи истиқболли лойиҳалардан биридир.

Вилоят бош имом хатиби ҳамда “Имом Бухорий” жоме масжиди имоми Зайниддин Эшонқулов томонидан меҳмонларга мажмуа тарихи, мустақилликдан сўнг бу ерда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Айниқса, 1959 йил Индонезия президенти Сукарно жанобларининг Имом Бухорийга қилган ташрифи тўғрисидаги маълумот меҳмонларга ўзгача таассурот уйғотди.

Вакиллар туризмни янада яхши йўлга қўйиши, бу борада ҳамкорликни ривожлантиришни такидладилар.


Киритилган вақти: 01/08/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2121
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/indoneziya-va-malayziya-sayyohlik-vakillari-imom-buxoriy-majmuasiga-tashrif-buyurdi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 17:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг