Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИМОМЛАР ФАОЛЛИККА ЧОРЛАНДИ

 
 

Меҳроб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан қолган меросдир. Бугун ушбу мероснинг ворислари эса имом хатибларимиздир. Имомларимиз масжид минбаридан туриб, зиммаларидаги буюк масъулият, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мерослари, муқаддас ислом дини таълимотларини халққа етказмоқдалар. Уларни тўғри йўлга бошлаб, икки дунё саодати томон йўлламоқдалар.

Имомлик буюк масъулият бўлиб, имом-хатибдан ҳамиша огоҳлик ва ҳушёрликни талаб этади. Масжидни обод этиш, уни турли фитналардан ҳимоялаш, тинчлигини таъминлаш, намозхонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш, халқни ҳамиша тўғри йўлга бошлаш, яхши ва ёмон кунларда улар билан бирга бўлиш имом хатиб вазифасининг асосидир.

17 ноябр куни Самарқанд шаҳар имом хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов иштирок этди. Тадбир давомида шаҳар имом-хатибларининг фаолияти муҳокама қилинди. Айрим имомлар фаолиятида учраётган камчиликлар танқид остига олинди. Уларга тушунча ва йўналишлар кўрсатилди.

Йиғилишнинг асосий мақсади масжидларда огоҳликни кучайтириш, имомлик, азон ва қироат каби амалларда фақат мутасаддилар хизматидан фойдаланиш масаласига қаратилди.

Йиғилиш, шаҳарнинг марказий масжиди “Шоҳи Зинда” жоме масжидида бўлиб ўтди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 17/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1529
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/imomlar-faollikka-chorlandi
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 01:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг