Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИМОМ НОИБЛАРИНИНГ БИЛИМ, КЎНИКМА ВА МАЛАКАЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

 
 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиалида 18 февралдан  Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида фаолият олиб бораётган Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларидаги имом ноиблари учун “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш асослари” малака ошириш йўналиши бўйича 72 соатлик ўқувлар бошланди.

Малака ошириш курси ўқув модулларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқанд давлат университети, Ҳадис илми олий мактабининг раҳбар ходимлари ва салоҳиятли профессор-ўқитувчилари томонидан умумий тайёргарлик, умумкасбий тайёргарлик ва мутахассислик фанлари бўйича машғулотлар олиб борилмоқда.

20 февраль куни эса имом ноиблари билан Мисрнинг Ал-Азҳар университети магистратура бўлимининг Усулуд дин кафедраси мудири, Ҳадис илми фанлари доктори, профессор, Ҳадис илми олий мактаби устози МАҲМУД АБДУЛЛОҲ АБДУРРАҲМОН АБДУЛҲАЛИМ  “Нотиқлик, жамоада ўзини тутиш ва этикет қоидалари” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.  

Дасрлар мазмунан қизиқарли, бойитилган маълумотлар ва ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилмоқда. 

 Минтақавий филиал директори Ж.Очилов

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 20/02/2021 17:02;   Кўрилганлиги: 839
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/imom-noiblarining-bilim-konikma-va-malakalari-oshirilmoqda
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 12:49
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг