Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом ноиблар билан учрашув ўтказилди

 
 

Бугун, 27 февраль куни вакиллик биносида диний соҳа раҳбарлари ва имом ноиблар ўртасида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов бошчилигидаги Диний идора масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашувда Самарқанд вилоятида фаолият юритиб келаётган имом ноибларнинг билим ва малакаларини ошириш, халқимиз ўртасида маънавий-маърифий соҳадаги ҳиссасини юқори савияга етказиш, соҳа вакиллари фаолияти давомида дуч келаётган муаммо ва камчиликларни биргаликда бартараф этиш масалалари кўрилди.

Сўзга чиққан соҳа мутахассислари юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз маърифатини юксалатириш, диний расм-русумларини эмин-эркин адо этишлари учун муносиб шароит яратиш, келгусида диний соҳа ходимлари олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, масжидларда имом-хатиб ва имом-ноиблар вазифада бирлиги, ўз ишига масъулият билан ёндашиши, садоқат билан ишлаши, масжидларни ободлиги, намозхонларга намунали хизмат қилишда тенг бўлиши лозимлиги ҳақида тўхталдилар.

Йиғилиш якунида яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойига пухта тайёргарлик кўриш, масжидлардаги ободончилик ишларига эътибор қаратиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 27/02/2024 15:26;   Кўрилганлиги: 412
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/imom-noiblar-bilan-uchrashuv-otkazildi
Чоп этилган вақт: 28/04/2024 00:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг