Ижтимоий муҳит барқарорлигида ҳожиларнинг ўрни беқиёс
21-23 июнь кунлари Самарқанд вилояти бош имом хатиби З.Эшонқулов жойларда бўлиб, ҳаж зиёратчилари рўйхатига киритилган фуқаролар билан учрашув ўтказди.
Маълумки, Вазилар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 1031-сонли қарорига асосан ҳажга боришга номзодлар маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида алоҳида тартиб билан сараланмоқда. Улар маҳалла фаоллари, таълим муассасалари раҳбарлари, имомлар, профилактика инспекторлари ва бошқа ташкилот вакиллари билан биргаликда фуқароларга мураббий сифатида бириктирилмоқдалар.
Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериш бўйича ҳожи ота ва ҳожи оналарнинг хизматидан кенг миқёсда фойдалиниб келинмоқда.
Ш кунгача Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Нарпай, Пахтачи ва Қўшработ туманларига ташриф буюрилиб, бўлачак ҳожиларга бириктирилган ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар билан ишлашга доир тушунчалар бериб келиняпти.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 23/06/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1775
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 17:03