Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашга доир тадбир бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Диний-экстремистик оқимлар, миссионерлик – давлат ва жамиятга таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. 23 октябрь кунида ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Нисбатдор” жоме масжиди имом хатиби Бобохонов Бобохон маъруза билан иштирок этди.
Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида ўтказилган тадбирда Б.Бобохонов муқаддас ислом дини мазмун моҳияти, унинг адолат, бахт-саодат дини экани, бугунги кунда ғаразли кучлар томонидан амалга ошираётган бузғунчиларнинг динимизга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида сўзлади. Бу борадаги саволларга атрофлича жавоблар қайтарди.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 26/10/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1614
Чоп этилган вақт: 08/10/2024 17:09