ИДОРАДА ИШЛАГАН ИБРАТЛИ ИНСОНЛАР Шайх Юсуфхон Шокиров
Юсуфхон Олимхон тўра ўғли 1926 йили туғилган. Илк сабоқни отасидан олган, 1948-1955 йиллари Бухородаги “Мира Араб” мадрасасида, 1955-1961 йиллари Мисрдаги “Ал-азҳар” дорилфунунининг араб тили факультетитда ўқийди. 1981 йилдан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси халқаро алоқалар бўлими мудири, 1975-1977 йиллари идора раисининг ўринбосари, 1977 йили раисга бош маслаҳатчи бўлиб ишлади. 1975 йили Москвада номзодлик илмий ишини ҳимоя қилгач, Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида, кейин Тошкент Ислом олий маъҳадида тафсир ва ҳадис, араб адабиёти, балоғат фанларидан дарс берди. Араб, ингилиз, рус, турк, форс тилларини мукаммал билган. “Исломий эътиқод”, “Ислом шариъати асослари” ва бошқа асарлари чоп этилган. 2000 йил Тошкентда вафот этган.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 25/10/2019 17:01; Кўрилганлиги: 1401
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 14:58