Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИДОРАДА ИШЛАГАН ИБРАТЛИ ИНСОНЛАР Шайх Исмоил Махдум Саттиев

 
 

Исмоил Сотти Охунд ўғли 1908 йили Наманганда туғилган. Ўн уч ёшида Қуръони каримни ёд олган. Намангандаги “Мулла Қирғиз” мадрасасида таҳсил кўрган, тафсир, ҳадис, фиқҳ илмларини пухта эгаллаган. Бир мунча вақт имом-хатиблик ва мактабдорлик қилди.

1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкилотчиларидан бири бўлди. 1952 йилдан бошлаб диний бошқармада муҳтасиб, Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси мудири, 1957 йилдан умрини охиригача диний идора раисининг ноиби ва қози вазифаларида ишлади. Қуръони карим, диний тақвимлар, журнал ва китобларни нашр этиш ишларига бошчилик қилди. “Тошкентдаги Усмон мусҳафининг тарихи” китобини араб тилида ёзди. Бу асар ўзбек тилларида чоп этилган. Исмоил Махдум 1976 йили вафот этган.

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 23-бет.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 24/10/2019 17:14;   Кўрилганлиги: 1193
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/idorada-ishlagan-ibratli-insonlar-shayx-ismoil-maxdum-sattiev
Чоп этилган вақт: 01/05/2024 06:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг