Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИДОРАДА ИШЛАГАН ИБРАТЛИ ИНСОНЛАР Шайх Абдулғани Абдуллоҳ

 
 

Абдулғани ибн Иброҳимхўжа 1928 йили туғилган. Бухородаги “Мир Араб” мадрасасини ва Тошкент педагогика институтининг (ҳозирги педагогика университети) тарих факультетини битирган, Мисрнинг “Ал-азҳар” дорилфунунида ўқиган. Араб, форс, турк, ингилиз, фаранг, дарий тилларини пухта биларди. Йигирма бир йил “Совет Шарқи мусулмонлари” журнали бош муҳаррири, кейинчалик Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раисининг ноиби, Дин ишлари бўйича қўмита раиси бўлиб ишлади. Имом Бухорий “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” китобининг 4-жилдини арабчадан таржима қилган, “Ислом одоб-ахлоқи”, “Шариат аҳкомлари”, “Мусулмонлик ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари” каби асарлари чоп этилган. 1999 йили Тошкентда вафот этган.

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 24-бет.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 26/10/2019 16:36;   Кўрилганлиги: 1214
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/idorada-ishlagan-ibratli-insonlar-shayx-abdulgani-abdulloh
Чоп этилган вақт: 01/05/2024 07:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг