ИБОДАТЛАРИМИЗНИ МАҚБУЛ АЙЛАСИН
2018 йил 21 август. Мусулмон олами бу кунда ислом динидаги энг буюк байрамлардан бири – Қурбон ҳайити байрамини нишонладилар.
Эрта тонгдан опа-сингилларимиз кўчаларга сув сепиб маҳаллаларимиз файзига файз қўшдилар. Ибодатга отланган намозхонлар қалбларида ўзгача шукуҳ, хурсандчилик ила масжидларимизни обод этдилар.
Бугун Самарқанд вилояти жоме масжидларида ҳайит намози ўқилди. Ибодат давомида имом домлаларимиз халқимизни шукроналик, эзгуликка чорладилар. Тинчликни қадрлаш, ён-атрофда бўлаётган ҳодисотларга теран назар билан қараш, бепарволик ва лоқайдликдан йироқлашишга чақирдилар. Юрт ривожи, халқ фаровонлигига дахлдорлик ҳисси билан яшаш лозимлигини яна бир бор эслатдилар.
“Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларида истиқомат қилаётганлар, жойлардаги меҳр-мурувватга, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлар ҳолидан хабар олинди. Уларга кўплаб, моддий-маънавий ёрдамлар кўрсатилди.
Қўллар дуога очилди, Юртбошимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларга Яратгандан ривож сўралди, ёш авлоднинг камол топиши, диёримиз ҳамиша омонликда бўлиши, кундан кунга ривож топиб, халқимиз фаровонлиги зиёда бўлиши сўраб қолинди.
Ушбу кунда қилинган ибодатларни даргоҳида мақбул, дуоларимизни мустажоб айласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 21/08/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1718
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 15:55