Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳорманг пахтакорлар!

 
 

Пахта далаларидан фоторепортаж

Ҳозир юртимизда куз фасли бўлганлиги сабабли далалармизда пахта ҳосили пишиб етилган. Пахта ҳосилининг кўп қисми йиғиштириб олинди. Ҳали анча пахта дур каби оппоқ бўлиб, айни теримга шай бўлиб турибди. Бободеҳқоннинг заҳматли меҳнатлари самараси бўлган мана шу мўл ҳосилни бирортасини ҳам нес-нобуд қилмаган ҳолда териб олиш, сарфланган меҳнатнинг самарасини кўриш, уни исроф этмаган ҳолда йиғиб олиш учун барчамиз қайси соҳа вакили бўлишимиздан қатъий назар бирдек ҳаракат қилишимиз зарур.

Вилоятимиздаги барча соҳа вакиллари каби Самарқанд вилояти диний соҳа вакиллари ҳам пахта йиғим-теримида ҳормай толмай меҳнат қилаётган меҳнаткашлар, ҳашарчиларга ҳар томонлама ёрдам қўлларини чўзмоқдалар. Имом-хатиблар, масжид ходимлари ва масжид қавми теримчиларга Аллоҳдан куч қувват тилаб, пахта теримида ҳашарда иштирок этишмоқда ва қўллаб-қувватлаш мақсадида энг илғор, фаол заҳматкаш теримчиларни моддий рағбатлантириш орқали ўз ҳиссаларни қўшмоқда.

 

 

  

 

 

 

Аллоҳ таоло хирмонингизга барака берсин, барча фидокор деҳқон ва меҳнатсевар ҳашарчиларга куч-қувват ва саломатлик ато қилсин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 21/10/2019 16:31;   Кўрилганлиги: 1529
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/hormang-paxtakorlar
Чоп этилган вақт: 22/05/2024 01:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг