Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳожилик мақомига муносиб бўлиш ҳақида суҳбатлар ўтказилмоқда

 
 

Шу йил 14 июль куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Макка шаҳридаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида муборак ҳаж ибодатини адо этиб юртимизга қайтиш арафасидаги бир гуруҳ зиёратчилар билан ҳожилик мақоми ва унга муносиб бўлиш ҳақида мавъиза қилиб берди.

Суҳбат давомида Зайниддин домла ҳар бир зиёратчи улуғ ҳаж ибодатига етказгани учун Ҳақ таолога шукроналар келтириш, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини айтди.

Бундай суҳбатлар муборак заминдан ватанимизга қайтиш арафасидаги барча ҳожиларимиз учун ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 16/07/2022 08:57;   Кўрилганлиги: 863
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/hojilik-maqomiga-munosib-bolish-haqida-suhbatlar-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 09:27
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг