Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҲОЖИЛАРИМИЗ 22 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ

 
 

 “Ҳаж – 2024” мавсуми ибодату зиёратларини кўтаринки кайфиятда ниҳоясига етказаётган зиёратчиларимиз жорий йилнинг 22 июнь – 12 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

 Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига “Uzbekistan Airways”нинг тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади.

 Ҳамюртларимизнинг ибодатлари қабул, дуолари мустажоб бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 20/06/2024 10:15;   Кўрилганлиги: 735
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/hojilarimiz-22-iyundan-yurtimizga-qaytadi
Чоп этилган вақт: 15/07/2024 03:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг