Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳасан Нормуродов 80 ёшда

 
 

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов таввалудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда халқ депутатлари вилоят кенгаши фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг юрт Қаҳрамонига йўллаган табригини Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.

Вилоят “Нуроний” жамғармасини 2003 йилдан буён сабр ва энг муҳими фидоийлик билан бошқариб келаётган Ҳасан Нормуродовни ушбу муборак сана билан Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳам  қутлаб, яна кўп йиллар давомида жамиятимиз равнақи йўлида мустаҳкам, ёшларга бош-қош ва насиҳатгўй бўлиб, соғ-саломат юришларини тилади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 16/11/2019 15:20;   Кўрилганлиги: 1159
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/hasan-normurodov-80-yoshda
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 18:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг