Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҲАР БИР МАСЖИД ЙИГИРМА БЕШ ХОНАДОНГА ТАМОЙИЛИ ОСТИДА ХАЙРИЯЛАР

 
 

Жонажон юртимиз истиқлолининг 25 йиллиги арафасида вилоятимиз имом хатиблари томонидан “Ҳар бир масжид йигирма беш хонадонга" тамойили остида хайрия ишлар жадал суратларда олиб борилмоқда.

Жумладан, 23 август куни Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Вали” жоме масжиди имом хатиби Баҳодир Шарипов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда масжид атрофидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлардан иборат 25 нафар фуқарога моддий ёрдам тариқасида озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Бунга жавобан моддий кўмак берилганлар томонидан Б.Шарипов ва барча ҳомийларга миннатдорчилик изҳор этилди.

Вилоятимиз бўйлаб моддий кўмак кўрсатиш ишлари давом этмоқда

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 25/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3185
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/har-bir-masjid-yigirma-besh-xonadonga-tamoyili-ostida-xayriyalar
Чоп этилган вақт: 14/12/2024 12:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг