Ҳаж сафарига отланаётганлар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишди
Жорий йилги Ҳаж мавсуми ҳам бошланиш арафасида. Барча сафарга шай, жомадонлар тахт ҳолда, бўлажак ҳожиларимиз ҳаж арконларини пухта ўрганишга ҳаракат қилмоқдалар. Гуруҳ раҳбарлари томонидан ҳам уларни ҳажга тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказиб келиняпти.
Тайёргарликлар асносида вилоятимиздаги диққатга сазовор жойлар, зиёратгоҳларга ташрифлар ҳам уюштирилмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳар Шоҳи Зинда жоме масжиди имом ноиби ва гуруҳ раҳбари сифатида ҳажга отланган А.Султонов ўзи раҳбарлик қилаётган гуруҳ билан биргаликда Имом Бухорий мажмуасини заёрат қилдилар. Зиёрат асносида меҳмонларга Имом Бухорий ҳазратлари ҳаёти ва ижоди, мажмуа тарихи ҳақида маълумотлар берилди.
Буюк сафар олдидан амалга оширилган зиёратдан бир олам тассуротлар олинди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 18/07/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1858
Чоп этилган вақт: 11/12/2024 22:58