Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Фитна – кўз илғамас хатар” номли китоби Самарқандлик имом-хатибларга топширилди

 
 

Хабарингиз бор яқиндагина Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг “Фитна – кўз илғамас хатар” номли китоби нашрдан чиқди.
Фитна — синаш, имтиҳон қилиш, алдаш, йўлдан оздириш ва чалғитишдир. “Фитна” деганда биз бузғунчилик, махфий равишда зарар етказишга уриниш, фасод қўзғашни тушунамиз.

“Фитна кўз илғамас хатарки, табассумни ғазабга, шодликни қайғуга, адолатни қабоҳатга, вафони хиёнатга айлантирадиган, қўйингки, барча разолатларни қаноти остига олган иллатдир” – дейди муфтий ҳазратлари мазкур китобнинг кириш қисмида.
Бугун, вакиллик биносида Зайниддин домла вилоятимиздаги бир нечта иқтидорли имом-хатибларга мазкур китобни топширдилар. Топшириш асносида Зайниддин домла имом-хатибларга бу китобда турли фитна-фасотлар ва уларнинг келиб чиқиши ҳақида кенг ёритилгани, жойлардаги маърифий тадбирларда ушбу мавзулардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги тушунтирилди.
Шундан сўнг, имом-хатибларимиз томонидан мазкур китобнинг муаллифи муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг ва нашрдан чиқишигача хизматда бўлиб, ўз ҳиссасини қўшганларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур китоб вилоятимиздаги барча масжид кутубхоналарига фойдаланиш учун бепул ажратилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/05/2023 16:42;   Кўрилганлиги: 369
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/fitna-koz-ilgamas-xatar-nomli-kitobi-samarqandlik-imom-xatiblarga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 15/05/2024 18:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг