Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМЛАРИМИЗ АНИҚЛАНМОҚДА

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом хатиблари, имом ноиблар ўртасида ўтказилиши белгиланган “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг Самарқанд вилояти босқичи бошланди.

Таъкидлаш жоизки ушбу танлов ҳар йили ананавий тарзда “Йил имоми” номи билан ўтказилиб келинар эди.

17 сентябрь куни Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тайлоқ, Пахтачи, Нарпай тумани имомлари ўртасида мазкур танловнинг ҳудудий босқичлари ўтказилди.

Танловда вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, бош хатиб маслаҳатчиси М.Меликов, ўринбосарлар Х.Сатторов, Ё.Мансуров, Имом Бухорий халқаро тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳайъат сифатида қатнашиб, иштирокчиларни муносиб баҳолаб бордилар. Танлов низомига мувофиқ, қатнашчиларнинг илмий савияси, дунёқараши, бугунги кунда олиб бораётган фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

Мусобақа давомида биринчи ўринни қўлга киритганлар танловнинг вилоят босқичига иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

Танлов 20 сентябрга қадар давом этади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 17/09/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1743
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/eng-marifatli-imomlarimiz-aniqlanmoqda
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 08:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг