Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ХАЙРИЯ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

 
 

Бутун дунёда коронавирус касаллиги кенг тарқалган ҳозирги оғир пайтда юртимиз аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида  бугун Самарқанд  вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ташаббуси билан “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг Самарқанд филиали билан ҳамкорликда, Самарқанд шаҳри ва Нуробод туманидаги 150 нафар муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

Дарҳақиқат, кўнгли синиқ, бироз иқтисодий жиҳати оқсаган инсонга меҳр-оқибат кўрсатилса, у Ҳақ таолога чин кўнгилдан дуо қилади ва натижада унинг дуоси сабабли ўйлаган мақсадларимизга етамиз, мушкулларимиз арийди.

Демак, биз  ҳар бир кунни, соати, дақиқасини ғанимат билсак, эзгулик, хайр-саховат, юрт ободлиги ва Ватан тараққиёти йўлига сарф этсак, жуда катта ажру савобларга эга бўламиз, иншоаллоҳ.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 30/05/2020 16:27;   Кўрилганлиги: 1193
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ehtiyojmand-oilalarga-xayriya-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 12/09/2024 11:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг