Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Диний идора ҳаётига доир "Муҳим воқеалар йилномаси"

 
 

1980 йил сентябрь. Тошкентда “XV ҳижрий аср халқлар ўртасида дўстлик ва тинчлик асри бўлиши керак!” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлди. Унда жаҳоннинг 27 мамлакатидан давлат, жамоат ва дин арбоблари иштирок этди.

* * *

1990 йил сентябр. Улуғ муҳаддис Абу Исо Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишлаб, Тошкентда ўтказилган халқаро Ислом анжуманида дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан келган давлат, жамоат ва дин арбоблари, йирик уламолар иштирок этишди.

* * *

1990 йил 2 июнь. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг “Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига ҳаж қилиш учун бориши тўғриси”даги Фармони эълон қилинди.

* * *

1991 йил 20 июнь. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида”ги Фармонига имзо чекди.    

 “Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 22-бет

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 23/10/2019 17:32;   Кўрилганлиги: 1124
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/diniy-idora-hayotiga-doir-muhim-voqealar-yilnomasi
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 19:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг