Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Динимиз ўзаро ёрдамлашиб яшашга чақиради

 
 

Бу дунёда одамларнинг бошига тез-тез турли ғам – ғусса, қийинчилик ва машаққатлар тушиб туради. Бошига машаққат тушган одам ўз яқинларидан ёрдам кутади. Чунки бир ўзи мушкулотга қарши туриши осон эмас. Ислом дини ўзаро бир-биримизга ёрдам бериб яшашга чақиради.

Яқинда Булунғур туман Каттақишлоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Шамсиев Акрам ака (Исми, шарифи ўзгартирилган) нинг уйи эьтиборсизлик туфайли ёниб кетган эди. Ҳақиқий мўмин киши биродарининг бошидаги мушкулотларни аритишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, қиёмат куни ўз бошига тушиши мумкин бўлган машаққатни ҳам аритган бўлади. “Оломон” масжиди жамоаси масжид имом хатиби Абдуманнон Муродов бошчилигида маҳалла оқсақоллари ва ҳомийлар ёрдами ҳамда ҳашар йўли билан уйни қайта тиклаб бермоқда. Ҳозир уйнинг том қисмини ёпиш ишлари олиб борилмоқда. Ёғингарчилик кунларигача бу ишларни ниҳосига етказиш кўзда тутилган. Пул, қурилиш анжомлари, озиқ-овқат томонидан ушбу хонадон эгаларига ёрдам кўрсатилмоқда.

         Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан айтилган муборак ҳадисда: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади”, дейилган (Бухорий ва Муслим ривоят қилишаган).

Иншааллоҳ, ўз биродарларини ғам-ташвишларини аритиш, ҳожатини раво қилиш учун ҳаракат қилаётганларнинг ҳожатларини Аллоҳнинг Ўзи аритади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 19/11/2019 16:21;   Кўрилганлиги: 1240
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/dinimiz-ozaro-yordamlashib-yashashga-chaqiradi
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 23:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг