ДИНАМОНИ ҚУТЛАЙМИЗ
2017 йил 12 март куни Олий Лиганинг 3-тур доирасидаги учрашувлардан бири бўлиб ўтди.
Тошкентда “Пахтакор” кулуби меҳмони бўлган Самарқанднинг “Динамо” жамоси вилоят шарафини муносиб ҳимоя этди ва ўз ҳисобига навбатдаги 3 очкони ёздириб қўйди. 88-дақиқада Ўнг қанотдан узатилган тўпни Раду Рогак боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 0:1 ва бу гол ўйин якунига қадар ягона бўлиб қолди.
Энг ёш таркиб билан майдонда ҳаракатланаётган самарқандликлар мана уч турдирки мағлубият нима эканини билмаяпдилар. 2-турда жамоа Ғузорнинг “Шўртан” кулубини 3:0 ҳисобида тор-мор этган бўлса, 1-турда Бекободда бўлиб ўтган ўйинда «Металлург»ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган эди
Бу йилги мавсумни дебютант сифатида бошлаган “Динамо” жамоси ҳозирда уч турда тўққиз очко тўплаган ҳолда турнирнинг пешқадами бўлиб турибди.
Биз жамоамизга омад тилаймиз ва мавсум сўнгигача мардонавор курашиб якунда мамлакат чемпиони бўлишини умид қилиб қоламиз
ЎМИ вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 12/03/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2895
Чоп этилган вақт: 07/11/2024 02:11