Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Чекка ҳудудларда жойлашган масжидлар фаолияти билан танишув бўлди

 
 

Ижтимоий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш- бугунги куннинг талабидир.  Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш эса диний соҳа вакиллари, айниқса, имом-хатиблар фаоллиги билан чамбарчас боғлиқ.

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг иш режаси асосида аҳоли кам бўлган ва чекка ҳудудларда жойлашган масжидлар фаолияти билан яқиндан таниш, намозхонлар билан учрашиш мақсадида вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Х.Саттаров Ургут туманида бўлиб, “Бойбул” жоме масжиди фаолияти билан танишди. Масжидда олиб борилаётган ободончилик ва таъмир ишлари, имом-хатибнинг жамоатчилик билан муносабатлари, шунингдек, масжид ҳужжатларининг юритилиши каби фаолиятлар билан танишиш бўлди.

 

ЎМИ - Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмити


Киритилган вақти: 25/12/2019 17:51;   Кўрилганлиги: 1278
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/chekka-hududlarda-joylashgan-masjidlar-faoliyati-bilan-tanishuv-boldi
Чоп этилган вақт: 25/06/2025 07:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг