Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Булунғур тумани имом хатиблари зиёратда

 
 

Булунғур туманида фаолият юритаётган расмий имом хатиб ва имом ноиблари Самарқанд вилоятининг диққатга сазовар жойларини зиёрат қилдилар. Зиёратнинг аввалида дастлаб ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорийнинг қабрлари зиёрат қилиниб, ҳақларига тиловат ва дуо қилинди. Шундан сўнг, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида бўлиб, бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштриш ишлари, илмий ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Зиёрат давомида Булунғур тумани “Ғиштли” жоме масжиди имом хатиби Кулиев Холмуҳаммад домла ўзининг шахсий кутубхона фондидаги 4 та қўлёзма китобларини Имом ал-Бухорий халқаро илмий тадқиқотлар маркази кутубхонасига топширди.

Шундан сўнг имом хатиб ва имом ноиблар “Маҳдуми Аьзам” масжиди, “Шоҳи Зинда” мажмуаси ва “Гўри Амир” мақбараларини ҳам зиёрат қилдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 27/02/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 705
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/bulungur-tumani-imom-xatiblari-ziyoratda
Чоп этилган вақт: 25/09/2021 18:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг