Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бугун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов СамДУ (Самарқанд давлат университети) ташкил этилганлигининг 600 йилллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди.

 
 

 Маълумот учун, Регистон майдонидаги меъморий мажмуанинг таркиб топиши Мирзо Улуғбекнинг фармонига биноан мадраса қурилишидан бошланган. Мадраса 1417-1420 йилларда қурилган. Бугунги кунда эса мазкур олийгоҳда Ўрта Осиёнинг  турли ҳудудларидан келган 30 000 дан зиёд талаба ёшлар таҳсил олмоқда.

Тадбирга хорижий нуфузли меҳмонлардан Нобель мукофоти лауреати, АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжар, Истанбул университети ректори Маҳмуд АК (Туркия) ва мазкур олийгоҳда таълим олган профессор ўқитувчилар ҳамда вилоятимиздаги барча олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир давомида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов томонидан хорижий мартабали меҳмонлар - АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжар ва Истанбул университети ректори Маҳмуд АК жанобларига ҳамда СамДУ (Самарқанд давлат университети) нинг ахборот-ресурс марказига Муфтий Усмонхон Алимов раҳимаҳуллоҳнинг хотираларига бағишлаб Туркия билан ҳамкорликда нашр этилган “Қуръони Карим ва Ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китобидан ҳадя этилди.

Тадбир сўнгида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла мазкур олийгоҳнинг яна кўп йиллар ёшларнинг дунёқарашини бойитиш, уларнинг онгу-шуурини юксак маънавият, маърифат ёғдулари билан ёритиш йўлида хизмат қилишини Аллоҳдан сўраб, хайрли дуолар қилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмат


Киритилган вақти: 21/09/2021 12:10;   Кўрилганлиги: 927
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/bugun-viloyat-bosh-imom-xatibi-zayniddin-domla-eshonqulov-samdu-samarqand-davlat-universiteti-tashkil-etilganligining-600-yillligi-munosabati-bilan-otkazilgan-tadbirda-ishtirok-etdi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг