Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бугун Самарқанд шаҳри куни

 
 

Маълумки, 1996 йилдан бошлаб 18 октябрь “Самарқанд куни“ сифатида кенг нишонланади. Ушбу кунда шаҳар ўзгача шукуҳ таратади. Шаҳарнинг ҳар бурчакларида байрам кайфияти кезиб юради.

Бугун ҳам анъанага кўра, эрта тонгда вилоят, шаҳар ҳокимликлари, давлат ва жаомат ташкилотлари вакиллари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилдилар. Самарқанд шаҳри куни муносабати билан ташкил этилаётган асосий байрам тадбирлари Соҳибқирон Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиш билан бошланди. Ўтган буюк аждодларимиз руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Ушбу тадбирда ЎМИ Самарқанд вилоят вакили З.Эшонқулов, Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Н.Исламовлар иштирок этди.

Байрамона безатилган Самарқанд кўчалари эрта тонгдан аҳоли билан гавжум. Регистон кўчаси, Университет хиёбони, Кўксарой майдони, Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида шаҳардаги таълим муассасалари жамоалари, ёшлар иттифоқи фаоллари, ҳунармандлар томонидан турли кўргазма ва ярмаркалар, маданий дастурлар, миллий спорт ўйинлари намойиш этилмоқда.

Айни пайтда шаҳардаги боғ ва хиёбонлар, таълим муассасалари, маҳаллаларда байрам тадбирлари давом этмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 18/10/2019 12:46;   Кўрилганлиги: 974
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/bugun-samarqand-shahri-kuni
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 22:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг