Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бугун имомлардан олдингиданда фаоллик кутилмоқда

 
 

Албатта,  бугун  фаолият  олиб  бораётган  имомларимиз  шу  замоннинг  дин  пешволари  ва  халқни  тўғри  йўлга  бошловчи  олимлардир.  Жамоат имоми ўз жамоатининг раҳбари, уларнинг йўлбошчиси, намозларининг ва бошқа ибодатларининг тўкис бўлишида асосий хизмат кўрсатадиган пешвоси ҳисобланади. Шу билан бирга, маърифат тарғиботчиси ҳамдир.

Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Оқдарё туманида фаолият олиб бораётган имом-хатибларнинг иш фаолияти билан танишиш мақсадида улар билан “Махдуми Аъзам” жоме масжидида учрашди. Учрашув жараёнида имом-хатибларнинг меҳнат фаолияти, маърифий ишлардаги иштироки каби масалалар танқидий кўриб чиқилди. Сусткашликка йўл қўйган “Қум”, “Доум Саид”, “Лойиш”, “Пичоқчи”, “Темур”, “Хонақоҳ”, “Яккабоғ” жоме масжидларининг имом-хатибларига огоҳлантириш берилди.    

Йиғилишдан сўнг вилоят бош имом-хатиби Оқдарё туман бош имом-хатиби Ҳ.Аблоқулов ва туман бош имом-хатибининг ўринбосари Н.Исломовлар ҳамроҳлигида тумандаги Даҳбет МФЙда яшовчи Облобердиева Шафоат опа ва Бобомуродов Тўлқин ака хонадонларида бўлди. Бу оилаларнинг фарзандлари Туркия ва Россия давлатларига узоқ муддатга ишлаш учун кетган. Имом-хатиблар томонидан оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиниб, мусофирликда юрган фарзандларининг аҳволи билан қизиқдилар ва уларни ўзаро суҳбатлашганда ўз ватани, дини ва миллатига муносиб бўлиб, ўзлигини унутмаслигини эслатиб туришларини сўради.  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 12/11/2019 17:34;   Кўрилганлиги: 1074
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/bugun-imomlardan-oldingidanda-faollik-kutilmoqda
Чоп этилган вақт: 22/05/2024 04:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг