Бугун 30 октябр, жума куни вилоятимизнинг олис ва чегара ҳудудларида жойлашган масжидларда тажрибали ва салоҳиятли имом-хатибларимиз Жума намозини адо этишди
Бугун 30 октябр, жума куни вилоятимизнинг олис ва чегара ҳудудларида жойлашган масжидларга тажрибали ва салоҳиятлиимом-хатибларнинг Жума намозига ташрифи режаси юзасидан бугун чегара ҳуддудида жойлашган масжидга Жомбой тумани бош имом-хатиби Анвар домла Аҳмедов Ургут туманида жойлашган “Сарой” масжидига, Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” жоме масжиди имом-хатиби Хусен домла Мирзоаҳмадов Пахтачи туманида жойлашган “Ғойиб ота” масжидига ташриф буюрдилар.
Имом домлаларимиз мазкур масжидларда йиғилган намозхонларга “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ПАЙҒАМБАР (САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ)” мавзуси асосида сермазмун маъруза қилдилар.
Биз уммат ўлароқ инсониятнинг энг буюги – суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари, суннатлари, гўзал шамоиллари ва юксак ахлоқларини қунт билан ўрганишимиз ва ёш авлодларга ўргатишимиз зиммамиздаги олий бурчимиздир. Алҳамдулиллаҳ, ҳозирда Ҳабибимиз алайҳиссаломнинг муборак сийратларига бағишланган турли-туман китоблар нашр этилган. Биз оила аъзоларимиз даврасида шу китоблардан мутолаа қилишни жорий қилайлик. Фарзандларимиз қалбида Набий алайҳиссаломга нисбатан муҳаббатни уйғотайлик. Зеро, ҳазрати Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарзандларингизга уч хислат: Набиййингизга, У зотнинг аҳли байтига ва тиловати Қуръонга муҳаббат асосида одоб беринглар. Чунки, Қуръон эгалари Қиёмат куни Аллоҳнинг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда, У Зотнинг соясида анбиёлар ва асфиёлар билан бирга бўлурлар”, – деганлар (Имом Табароний ривоятлари).
Жума намози сўнгида жамоат билан Аллоҳ таолодан юртимиз тинчлигини, бутун дунёга раҳна солиб турган касалликнинг инсоният бошидан тезроқ аришини сўраб дуои хайрлар қилинди.
Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишни, У Зотдан ўрнак олишни насиб этсин! Омин!
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 30/10/2020 17:01; Кўрилганлиги: 1167
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:25