Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

БИРИНЧИ ГУРУҲ САМАРҚАНДЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР МАККА ШАҲРИГА ЙЎЛ ОЛДИЛАР

 
 

Хабарингиз бор 26 июл куни Самарқанд вилоятидан 229 нафар юртдошларимиз Муборак Ҳаж амалини ният қилиб, сафарга чиққан эдилар. 28 июл куни эса вилоятимиздан яна 230 нафар фуқароларимиз Мадина шаҳрига парвоз қилдилар. Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида “Масжид ан-Набавий”дан 50 метр узоқликда жойлашган беш юлдузли “Пулман замзам” меҳмонхонасига жойлашди. Ҳаж ибодатини адо этишга мўлжалланган сафар чоғида зиёратчилар Мадина шаҳрида уч кун давомида “Масжид ан-Набавий” масжиди, Пайғамбаримиз алайҳиссалом равзалари(мақбаралари)ни, Уҳуд тоғи, Қубо, Қиблатайн каби табаррук жойларни зиёрат қилдилар.

Бугун Мадина шаҳрида ўз зиёратларини адо этиб бўлган биринчи гуруҳ юртдошларимиз Маккаи мукаррамага йўл олдилар. Улар Мадина шаҳри чеккасидаги Зулҳулайфа водийси – Мийқотда тўхтаб, Умра амалини ният қилдилар ва махсус автобусларда Макка сари “Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка лаа шарийка лака лаббайк, иннал ҳамда, ван неъмата, лакавал мулк лаа шарийка лак” — дея талбия оҳонгида.йўлга чиқдилар. Айни дамда ҳожиларимиз соғлиқлари яхши ва кайфиятлари юқори даражада. Аллоҳ таоло барчаларини зиёратларини қабул қилиб, ибодатларини Ҳаж мабрур бўлишларини насиб қилсин!

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 29/07/2019 15:33;   Кўрилганлиги: 1064
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/birinchi-guruh-samarqandlik-ziyoratchilar-makka-shahriga-yol-oldilar
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 11:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг