Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

БИР ОЙЛИК МАЛАКА ОШИР ТААССУРОТЛАРИ

 
 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиалида жорий йилнинг 7 сентябрдан – 5 октябргача Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноиблари учун "Исломшунослик (ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илми)” йўналиш бўйича 144 соатли малака ошириш ўқувлари ташкил этилди. Малака ошириш курсида Самарқанд вилоятидан 15 нафар, Бухоро вилоятидан 4 нафар, Жиззах вилоятидан 6 нафар ва Сирдарё вилоятидан 5 нафар, Навоий вилоятидан 3 нафар жами 33 нафар имом-хатиб ва имом-ноиблари ўз малакаларини оширдилар.

Малака ошириш курси тингловчиларига қўйидаги модуллардан машғулотлар олиб борилди: Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамият ривожи ва диний-маърифий масалалар, Ҳаракатлар стратегияси ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, Диний-маърифий фаолиятда ахборот коммуникация технологияларини қўллаш, Комил инсон ғоясининг ижтимоий психологик асослари, Ўзбекистонда миллий ва диний қадриятлар уйғунлиги, Нутқ маданияти (ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш усуллари), Глобаллашув ва ислом маданияти, Марказий Осиё мутафаккирларининг диний-маърифий мероси, Қироат ва тафсир илми, Ҳадисшунослик, Замонавий фиқҳий фатволар, Ақида илми, Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитет шакллантириш асослари.

Малака ошириш курси дарс машғулотларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби, Минтақавий филиалнинг салоҳиятли ва малакали профессор-ўқитувчилари томонидан муаммоли маъруза, амалий-треннинг, давра суҳбати, мунозара, катта ва кичик гуруҳларда ишлаш интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда олиб борилди.

Бундан ташқари Ҳадис илми мактабининг Устози Шайх Муҳаммад Жамолуддин Ҳошим билан “Имомлик буюк масъулят” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Марказий Осиё мутафаккирларининг диний-маърифий мероси” ўқув модулидан жойларда амалий машғулотлар ташкил этилди.

Ҳадис илми мактабида “Замонавий фиқҳий фатволар” модули бўйича кўчма машғулотлар ташкил этилди.

Малака ошириш курси дарс машғулотларидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабининг салоҳиятли ва малакали профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбатлари ташкил этилгани ҳам биз тингловчиларда жуда катта таъсуротлар қолдириб, юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг ислоҳотларни  гувоҳи бўлдик.

Х.Темиров - Иштихон тумани “Эшон Темирхон тўра” жоме масжиди имом-ноиби


Киритилган вақти: 05/10/2021 18:16;   Кўрилганлиги: 62
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/bir-oylik-malaka-oshir-taassurotlari
Чоп этилган вақт: 17/10/2021 22:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг