Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Беморни зиёрат қилиш – ибодат ҳамда аҳилликдан нишона демак

 
 

Беморни кўргани бориш суннатдир. Бемор мусулмоннинг бошқа мусулмонлар устида ҳаққи бор. У ҳам бўлса, уларнинг беморни зиёрат қилиб, кўнгил сўрашлари, ҳаққига дуо қилиб кетишларидир.

Ислом беморлар ҳолидан хабар олишни муҳим ишга айлантирган. Чунки бу иш бемор учун, шахсий алоқаларни ҳамда жамиятни мустаҳкамлаш учун ғоят зарурдир. Мусулмонлар ана ўша олий мартабага эришиш учун доимо ҳаракат қилиб келишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбондан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким бир беморни кўргани борса, то қайтгунича жаннатнинг хурфасида бўлур”, дедилар.

“Эй Аллоҳнинг Расули, жаннатнинг хурфаси нима?” дейилди.

“Мевасидир”, дедилар” (Муслим ва Термизий ривоят қилганлар).

Хабарингиз борки, Саудия Арабистонида ҳожилар хизматига бел боғлаган Зайниддин домла автоҳалокат туфайли жароҳат олган ва муолажалар олаётган эди. Аллоҳга шукр, домланинг соғликлари яхши. Бугун Тошкент шаҳридан “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов домланинг зиёратида бўлди. Суҳбат ниҳоясида зиёратга келган меҳмонлар беморнинг ҳақлари тезроқ соғайиб, яна халқимиз, динимиз ва мўмин-мусулмонлар хизматида кўп йиллар қоим бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилган бўлсалар, эътибор, ташриф ва зиёрат учун Зайниддин домла ҳам ташаккурлар билдириб, уларнинг ҳам ҳақларига дуо хайрлар қилди.

     Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 20/09/2023 17:06;   Кўрилганлиги: 294
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/bemorni-ziyorat-qilish-ibodat-hamda-ahillikdan-nishona-demak
Чоп этилган вақт: 18/05/2024 10:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг