Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Байрам совғалари улашилди

 
 

Умумхалқ байрами 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ва имом хатиблар томонидан қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 30 апрел куни вилоятнинг Пайариқ туманида жойлашган “Имом Бухорий” жоме масжиди имом хатиби Зайниддин Эшонқулов ва масжид ходимлари биргаликда ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги “Хўжа Исмоил” маҳалла фаоллари тавсиясига биноан маҳаллада яшовчи меҳнат фахрийлари, кекса отахон ва онахонлар, боқувчисини йўқотганлар, кам таъминланганлардан иборат 20 нафар фуқароларга байрам совғаси улашдилар. Озиқ-овқат ва кийим кечаклардан иборат туҳфаларни қабул қилиб олган кишилар юзида хурсандчилик, юртимиздаги тинчлик сабабидан бўлаётган ислоҳотларга нисбатан шукроналик ҳисси кўриниб турар эди.

Бунга жавобан маҳалла фаоллари ва фуқаролар масжид аҳлига ҳамда ҳомийларга ўзларининг миннатдорчиликларини билдирдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 30/04/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3552
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/bayram-sovgalari-ulashildi
Чоп этилган вақт: 08/10/2024 18:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг