Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

АЗОННИ ТЎҒРИ АЙТИШ КЕРАК

 
 

Курраи заминимизда 24 соат мобайнида бир зум ҳам тинмасдан намозга азон айтилади. Бу Аллоҳ таолонинг мўжизасидир. Азон айтишнинг савоби улуғ. Чунки муаззин мўмин-мусулмонларни нажотга чорлайди, намозга шошилишга ундайди. Шундай экан, азонни тўғри айтиш ва калималарини тўғри талаффуз қилиш зарур.

Бугун “Хўжа Исҳоқи Вали” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров вилоят масжидларида фаолият юритаётган муаззинларга азонни тўғри айтиш бўйича маҳорат сабоғи ўтказди.

Машғулотда азоннинг жорий бўлиш тарихи, нажот нидосига оид ҳукмлар, азонни тўғри айтиш тартиб-қоидалари ва мавзуга доир бошқа масалалар батафсил баён этилди.

Маҳорат сабоғи сўнгида муаззинлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 11/11/2021 13:13;   Кўрилганлиги: 40
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/azonni-togri-aytish-kerak
Чоп этилган вақт: 27/11/2021 13:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг