Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Асакадаги жоме масжидда уламолар мавъиза қилдилар

 
 

Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов Андижон вилоятига сафардари мобайнида Асака туманидаги “Файзиобод” жоме масжидига мўмин-мусулмонлар билан бирга шом намозини адо этиш ва самимий суҳбат қилиш учун ташриф буюрдилар.

Масжидга йиғилган намозхонларга Ҳомиджон домла Ишматбеков Аллоҳ таборака ва таолонинг ўлкамизга берган неъматлари, уларга шукрона келтириш, бугунги кунда бўлаётган ўзгаришлар, мўмин-мусулмонларга берилаётган кенг имкониятлар ҳамда ёшлар тарбиясига алоҳида диққат қаратиш ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Уламолар сўзлари якунида Ҳақ таоло юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 09/06/2021 10:31;   Кўрилганлиги: 631
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/asakadagi-jome-masjidda-ulamolar-maviza-qildilar
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:52
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг