Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Аҳоли турмуш тарзи ўрганилди

 
 

Чоршанба. Ушбу кун Самарқанд вилояти имом хатиблари учун аҳоли турмуш тарзини ўрганишга алоҳида хосланган кун ҳисобланади. Ўтган йилнинг ёз фаслидан бошлаб самарқандлик имомлар ҳар ҳафтанинг чоршанба куни аҳоли яшаш уйларига ташриф буюриб, турмуш тарзлари билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммоларини бартараф этишга кўмаклашаш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.

Ушбу тадбир ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлагини таъминлаш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, ечимлар топиш, турли кўнгилсизликларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

31 октябрь, чоршанба куни ҳам ушбу анана давом эттирилди. Кўплаб хонадонларга ташриф буюрилиб, аниқланган ижтимоий, маъанавий-ахлоқий мауммоларга доир ечимлар ахтарилди. Кўплаб панду насиҳатлар қилинди. Узоқ муддатга хорижда ишлаб қайтганлар билан суҳбатлар ўтказилди.

Бундан ташқари, вилоят бош имом хатиби Булунғур тумани ҳожилари билан учрашиб, улар томонидан ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашга оид олиб борилаётган ишлар хусусида суҳбатлашди. Айрим туманлардаги ФҲДЁ бўлимларида ёш оила қурувчилар билан оила муқаддаслиги ҳақида учрашувлар бўлиб ўтди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 31/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1366
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/aholi-turmush-tarzi-organildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 00:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг