Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ

 
 

2016 йилнинг 21 декабрь куни вилоятимизнинг Ургут туманидаги қатор маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги, вилоят ИИБ, Хотин-қизлар қўмитаси, Имом Бухорий халқаро маркази, “Камолот” ЁИҲ каби қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жумладан вилоят бош имом хатиби Н.Исламов, бош хатиб ўринбосари З.Эшонқулов ҳамда вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова учрашувларда маърузалари билан фаол қатнашди.

Учрашувлар туманнинг 8та маҳалласида ўтказилди. Маърузачилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда белгиланган соатларда аҳоли билан мулоқотлар олиб бордилар.

Тадбирлар давомида диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг мудҳиш оқибатлари, ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш, ён-атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга, ватан, миллат, эл-юрт тақдирига дахлдорлик, огоҳлик, ҳушёрликнинг аҳамияти, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг марҳум Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар ва ҳозирдаги амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Аҳолининг барча қатламлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирлар давомида муҳим савол-жавоблар олиб борилди, керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, учрашувлар асносида мавзуга оид турли ҳужжатли филмлар ҳам намойиш этилди.



Киритилган вақти: 21/12/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2636
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/aholi-bilan-uchrashuvlar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 02/12/2024 16:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг